Украинадаги сўнгги воқеалар /33/
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Украина шарқидаги Донецк республикаси кучлари Волноваха шаҳри назоратини тўлиқ қўлга олгани ва украиналик кучлар қурол-яроқларини топширганини иддао қилди.
* Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби ҳам Украина армиясининг Донбасс минтақасига қарши 8 йиллик ҳужумидан сўнг бизнинг ҳарбий амалиётимиз зарур эди. Махсус операция режага мувофиқ давом этмоқда. Мақсадимиз Украинани босиб олиш, режимни ағдариш ва ё Украинада ҳокимиятни ўзгартириш эмас. Асосий мақсадимиз Донбасс аҳолисини қутқариш, нацизмни йўқ қилиш ва Украинани қуролсизлантиришдир. Украина инқирозида энг кўп масъулият НАТО давлатлари ва бу мамлакатдаги мавжуд вазият учун АҚШ жавобгар деб эълон қилди.
* Британия давлати Россия самолётларидан бирини Россия авиациясига қарши янги санкциялар доирасида ҳибсга олди.
* Спутник ахборот сайтининг хабар беришича Россия армияси Запорожье атом электр станциясига қарши ҳужумни олдини олишди.
* Халқаро атом энергияси ташкилоти ҳам Украинанинг Чернобил ядровий маълумотлар системига кириш ҳуқуқини юқотгани ва энди станциядаги маълумотларни МАГАТЭ га узатилмаётганини маълум қилди.
* АҚШ Конгрессининг вакиллар палатаси Украина учун 13,6 миллиард долларлик бюджетни тасдиқлади.
* Польша полицияси Украина урушини бошланганидан бери 1,3 миллион нафар украиналик қочқинлар Польшага кириб келганини хабар қилди.