Украинадаги сўнгги воқеалар (60)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Украина иқтисодиёт вазири Россиянинг 24 февраль куни бу мамлакатга қарши ҳужумларидан буён мамлакатга 546 миллиард 900 миллион доллар иқтисодига зарар етказилганини эълон қилди.
* Британия Мудофаа вазирлиги Вагнер- рус ёлланма аскарларининг жойшатирилганини хабар қилиб, бу қуролланган гуруҳ сонини мингдан ортиқ деб эълон қилди.
* АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путин ҳокимиятига қолмаслиги хусусидаи сўзлари учун узр сўрамаслиги ва ўз позициясидан қайтмайдиганини маълум қилди.
* Россия хавфсизлик кенгаши раиси Николай Патрушев иккинчи жаҳон уруши каби АҚШнинг асл мақсади жуда аниқ. АҚШ ўз иқтисодиётини кенгайтириш учун инкор қилиб бўлмайдиган имтиёзларни қўлга киритиш мақсадида, Европани заифлаштириш ва уни Россия билан алоқаларига максимал зарар етказишга уринмоқда деб таъкидлади. Патрушев шунингдек Ваишнгтоннинг бузғунчи сиёсатининг энг хунук ва қайғули мисоли Украина мустақиликка эришганидан кейин сўнгги ўттиз йил давомида Россияга қарши форматда режалаштирган Укранани яратишга ҳаракаи қилиши эди деб қўшимча қилди.
* Украина президенти Владимир Зеленский, кеча Европа давлатлари Украинани ўз шериги сифатида таништиради, аммо Украина қаршисида ўз мажбуриятларига амал қилишмайди деб айтди.
*Ал-Жазира телеканлининг хабар қилишича, Кремль саройи матбуот котиби Дмитрий Песков Россияни Халқаро суд юрисдикциясини қабул қилмайди деб эълон қилган.
* Россия президенти Владимир Путин Чеченистон республикаси президенти Рамзан Қадировни Украинага бостириб киришда ёнма-ён қатнашгани учун генерал -лейтенант унвони берди.
* Украина расмийлари, Мариупол шаҳрида камида 5 минг киши ҳалок бўлганини тасдиқаганини Франция ахборот агентлиги хабар қилди.
* АҚШ Мудофаа вазирлиги- Pentagon бу мамлакат ҳарбий -денгиз кучларининг олтита электрон уруш самолёти ва 200 дан ортиқ ҳамроҳлик қирувчи аскарни Германияга юборишини таъкидлаган.