Украинадаги сўнгги воқеалар (90)
(last modified Sat, 16 Apr 2022 06:54:31 GMT )
апрел 16, 2022 11:54 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (90)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (90)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Ройтерз ахборот  агентлигининг хабар қилишича маҳаллий ОАВ Украина пойтхати Киев ва мамлакат ғарбидаги Львовда портлашлар овози эшитилганини хабар қилди.

*   Россия Мудофаа вазирлиги наттоғи Игорь Конашенков  ҳам Москва давлати Россия ҳудудидаги ҳар қандай ҳужум ёки саботажга жавобан Киевдаги нишонларга ракета зарбаларини оширади деб таҳдид қилди.

* Кеча АҚШ Мудофаа вазириги -Пентагон матбуот котиби Жон Карби  мухбирлар билан суҳбатида,   Пентагон Россия ҳарбий кемасида ёнғинга сабаб бўлган "сезиларли портлаш" содир бўлганини тасдиқлади, бироқ етказилган зарар миқдори ҳақида изоҳ бера олмайди деб эълон қилди.

 *   Киев полицияси раиси ҳам  рус кучлари чекиниши ортидан шаҳар атрофида 900 дан ортиқ тинч аҳолининг жасади топилганини маълум қилди.

* Кеча шунингдек,   NBC News АҚШ президенти Жо Байден ҳукумат расмийлари президентининг Украинадаги геноцид ҳақидаги даъволарига асосланган АҚШ разветкасининг Украина бўйича ҳисоботарини қўллаб -қуватламаслигини айтишганини хабар қилди.

*  Европа санкциялари туфайли 17 апрелдан бошлаб Рссия байроғи остидаги кемаларнинг Белгия портлашига кириш твқиқланди.

*  Украина президенти АҚШ президенти Жо Байденни Россияни терроризм ҳомийси деб эълон қилишга чақирди.

*  “Украина президенти CNN   билан суҳбатида, Украина урушида ҳозиргача 2500 дан 3000 гача украиналик аскарлар ҳалок бўлгани ва  10 000 га яқин жароҳатланганини маълум қилди.

* БМТ Россия босқини бошланганидан бери 5 миллион одам Украинани тарк этганини эълон қилди.

*  Россия ТИВ маълумотига асосан, мамлакат Европа Иттифоқининг Россиядаги делегациясининг 18 нафар аъзосини номақбул элемент деб атади. Танитилган Европа Иттифоқи дипломатлари имкон қадар тезроқ Россияни тарк этиши таъкидланган.

Ёрлиқ