Украинадаги сўнгги воқеалар (108)
(last modified Tue, 26 Apr 2022 06:33:14 GMT )
апрел 26, 2022 11:33 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (108)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (108)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россия президенти Владимир Путин АҚШ Марказий разветка бошқармасини украиналик ҳарбийларни россиялик журналистларни ўлдиришга ундаганликда айблади.

*  Россия Мудофаа вазирлиги ҳам  Донбасс ҳудудида Украинага чет эл қуроллари ва ҳарбий техникаси етказиладиган 6 та станция йўқ қилинганини хабар қилди.

*  АҚШ давлат департаменти  Украинага яна 165 миллион долларлик ўқ-дорилар ёрдам берилишини эълон қилди.

*  Оқ уй матбуот котиби Жен Карби  АҚШ Украинага бостириб кириши сабабли, Россияга нисбатан кўпроқ иқтисодий санкциялар қўйиши мумкин ва " ҳеч ким бизнинг санкцияларсиз хавфсиз эмас" деб қўшимча қилди. 

* Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров мамлакат ахборот агенпиклари берган интервьюсида,  Киевнинг музокараларга нисбатан позицияси ва ёндашувини танқид қилиб,  яхши ният ўз чекловларига эга, аммо агар у ўзаро бўлмаса музокара жараёнига ёрдам бермайди деб таъкидлади. У сўзларининг бошқа қисимда, Украина президенгти Владимир Зеленскийни  мукокара олиб бораётгандек кўрсатаётганликда айблаб бу яхши актёрдир аммо диққат биалн қарасангиз, айтганларини  ўқиб чиқасиз минлаб зиддиятларни топасиз деб  баён этди.

* Россия ТИВ вазирлиги тарқатган бюаёнотида, Россияга нисбатан нодўстона ҳаракатларга жавобан,  Россиядаги бошқа мамлакатлар активларни мусодара қилинишдан иборат бўлишини истисно қилмади.

*  Россия ТИВ-и  Москва давлати ўз дипломатларини Берлиндан чиқариб юборилганига жавобан  40 нафар немис дипломатларини " исталмаган унсурлар" сифатида чиқариб юборганини маълум қилди.

*  Украина президенти Владимир Зеленскийнинг катта иқтисодий маслаҳатчиси Але Юстенко мамлакат Россия нефт ва газининг харидорларини Украинада уруш жиноятлари содир этишдаги шериклигига жавоб бераётганини иддао қилди.

*  Бундан олдин Юстенко Украинадаги уруш  650 миллиардга яқин активларни нобуд қилгани ва Украина иқтисодиётига 1 триллион доллар зарар етказганини тасдиқлаганди.

* Кеча БМТ Бош котиби Антонио Гуттеш Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған билан учрашганида Анқара давлатининг Украина уруши билан боғлиқ дипломатик саъй-ҳаракатларини қўллаб- қувватлади.

 

Ёрлиқ