Украинадаги сўнгги воқеалар (110)
(last modified Wed, 27 Apr 2022 07:11:25 GMT )
апрел 27, 2022 12:11 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (110)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (110)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

*  Кеча Россия президенти Владимир  Путин  Москвада БМТ Бош котиби билан учрашганида қўшма конференциясида,   Истанбулда жиддий натижаларга эришдик аммо  афсуски  келишувга эришиб музокараларни  давам  эттиришни қабул қилганимиздан сўнг Бучада рус армиясга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган провакацион ҳаракатларга дуч келдик. Шундан кейин украиналик музокараларчиларнинг келишув бўйича позицияси кескин ўзгарди деб айтди.

Путин шунингдек  шундан кейин  украиналик музокарачиларни келишув бўйича позицияси кескин ўзгарди ва  улар яна бир бор хавфсизлик кафолатлари ва Қрим, Севастополь ва Донбасс республикалари ҳудудлари каби масалаларни кўтардилар деб қўшимча қилди.

*  АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин  кеча Вашингтон Украина инқирозининг ядровий можарога айланиши учун ҳеч қандай сабаб кўрмайдиганига тўхталиб, мамлакатнинг стратегик тўхтатувчи кучларининг тайёрлиги даражасида ўзгариш кузатилмади деб таъкидлади.

* Ллойд Остин кеча Германиянинг Рамштейн базасида  Украинадаги уруш янги босқичга кирди ва украиналиклар энди бу урушни тугатиш учун ёрдамга муҳтож ва бундан кейин ҳам ёрдамга эҳтиёж мавжуд деб қўшимча қилди.

* Британия мудофаа вазири ўринбосари Жеймс Хиппи Украинанинг Ғарб қуроллари, жумладан логистика, ёқилғи ва ўқ-дорилар омборларидан фойдаланган ҳолда ҳарбий позицияларига ҳужум қилиши Украина урушининг бир қисми эканини даъво қилди.

*  Швециянинг Москвадаги элчиси Россия ТИВ 3 швед дипломатини чиқариб юбориш қарорини эълон қилди.

*  Британия мудофаа вазири Бен Уоллес парламент палатасида сўзга чиқиб, Украинадаги урушда 15 минг рус аскар ҳалок бўлгании иддао қилди.

* Болгария ва Польша  давлатлари  Россиянинг Газпром компанияси икки давлатга газ етказиб беришни тўхтатишини маълум қилди. Бу хабар ортидан Болгария ва Польша  вазиятни бошқаришда тайёр бўлганини қўшимча қилдилар.

* БМТ ҳам  Россия  Украинанинг " Азовстал" заводидан тинч аҳолини олиб чиқиб кетишда Қизил Хочнинг иштирокига рози деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ