Украинадаги сўнгги воқеалар (126)
(last modified Sun, 08 May 2022 10:24:59 GMT )
май 08, 2022 15:24 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (126)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (126)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагича:

* Германия ОАВларидан бири билан суҳбатлашган НАТО Бош котиби, “ўйланмаган" риторикаларга қарамай, Россия ядровий келишувга тайёр эканлигидан дарак йўқлигини айтди.

*  Кеча АҚШ ОАВлари  АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси Россияни терроризм ҳомийларир рўйхатига киритишга рози эканлигини маълум қилди.

*  Мариуполдан Рошотудей ахборот агентлиги  ҳам Украинанинг "Азов" батальони миллатчилари томонидан қўлланилаётган ҳарбий техниканинг аксарияти Ғарбда ишлаб чиқарилган деб хабар қилди. Хабарда келтирилишича, айримлари расман НАТОга аъзо бўлган хорижий  ёлланма аскарлар ҳам "Азов" билан бирга жанг қилмоқда.

* Чеченистон республикаси президенти Рамзан Қадиров  Телеграмм саҳифасида тарқатган видеомурожаатида,  Луганск республикасидаги Бобасная шаҳрининг деярли  80 фоизи Россия қуролли кучлари назорати остида шаҳар тез орада тўлиқ озод қилинади деб эълон қилди.

Украина президенти Владимир Зеленский кеча Факс нюс телеканалига берган интервьюсида, Россияга қарши санкциялар масаласида Европа Иттифоқи давлатлари ўртасида бирдамлик йўқлигини тан олди. 

*  Бугун Британия давлати  Украинага яна 1,3 миллиард футнт / 1,6 миллиард доллар эквиваленти/ ҳарбий ёрдам  беришини эълон қилди.

*  АҚШ Марказий разветкаси бошқармаси ЦРУ Уилям Бернз кечанги суҳбатида Хитойнинг Тайван бўйича ҳисоб-китобларига Украина можароси таъсир қилганини айтди.

*  АҚШ Марказий разветка  бошқармаси раҳбари Россиянинг Украинада тактик ядро қуролни қўллашга асос йўқлигини айтди.

 

Ёрлиқ