Украинадаги сўнгги воқеалар (127)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагича:
* Россия Мудофаа вазирлиги Украинаннинг Сухов-25 русумли ҳарбий самолётини Харков яқинида уриб туширилганини хабар қилди. Бу вазирлик тарқатган баёниясида Украинанинг Салдар шаҳри яқиниаги темир йўл бекатларидан бирида АҚШ ва Ғарбнинг бир нечта давлатлари жўнатган ҳарбий тажҳизотлар ва ракетларни йўқ қилингани таъкидлади.
* Украина презинети Владимир Зеленский ўз баёнотида, Россиянинг Луганск вилоятнинг Билоҳорияка шаҳридаги ҳужуми оқибатида, 60 киши ҳалок бўлганини айтди.
* G7 гуруҳи етакчилари Украина президенти Владимир Зеленский, билан виртуал учрашувдан кейин Россияга қарши босим кучайишини маълум қилишди. Шунга кўра 7 лик гуруҳи етакчилари Россиянинг саноат сектори, ОАВ лари, молия раҳбарлари ва йирик танклари жумладан Газпром компаниясини нишонга олган ҳолда, Россияга қарши санкцияларнинг янги босқичини жорий этиш қарорини эълон қилди. G7 етакчилари шунингдек Россиядан нефт импортини босқима-босқич тўхтатиб қўйишлари ёки тақиқлашлари ҳақида ҳам маълум қилдилар.
* Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам твиттер саҳифасида, 7 лик гуруҳи Украина халқини қўллаб- қувватлаш учун сафарбар қилинди. 2022- йил кейинги йиллар учун ёрдам миқдори 24 миллиард доллардан ошади деб таъкидлади.
* Россия Думаси спикери Ғарбнинг Украинадаги уруш баҳонасида Россияга қарши кўп сонли санкциялари самарасиз эканини таъкидлади.
* Россия аэрокосмик агентлиги раҳбари агар ядровий уруш бошланса Москва ярм соат ичида НАТО давлатларини йўқ қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
* АҚШ Конгресси аъзоси Майк Галагер "Факс нюс"га берган интервьюсида, АҚШ Украинадаги кейинги 7 йил давомидаги танкка қарши ракеталар захирасини юқотган де айтди.
* Болгария Бош вазири ўринбосари агар айрим давлатлар учун имтиёз мавжуд бўлса биз ҳам ушбу имтиёзни олишни хохлаймиз, акс ҳолда биз Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкцияларини қўллаб-қувватламаймиз деб айтди.