Украинадаги сўнгги воқеалар (128)
https://parstoday.ir/uz/news/world-i71782-Украинадаги_сўнгги_воқеалар_(128)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагича:
(last modified 2026-06-13T07:28:17+00:00 )
май 10, 2022 07:49 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (128)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (128)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагича:

*  Кеча АҚШ президенти Жо Байден Украинага қурол ва ҳарбий техника етказиб беришни огоҳлантириш ва тезлаштириш мақсадида " қарз ва ижра" қонунини имзолади.

*  АҚШнинг ТИВ раҳбари Энтони Блинкен ва мудофаа вазири Лойд Остин  қўшма мактубида  АҚШ конгресини  33 миллиард долларлик мудофаа пакетини 19 майгача тасдиқлашни талаб қилди.

*  Украина Бош вазири Денис Шмейхул Украина портларига кириш тўхтатилиши туфайли кунига  170 миллион доллар юқотишини миллий экспорт қуввати эса яримдан кўпроққа қисқарганини маълум қилди.

*  АҚШ Савдо вазирлиги Россиянинг Украинага бостириб кириши натижасида пўлат саноатига етказилган  зарар туфайли Украинада импорт қилинадиган пўлат божларини бир йилга тўхтатиб қўйилишини маълум қилди.

* Франция президенти  Эммануэль Макрон ва Германия канслери Олаф Шулц кеча Берлиндаги Бранденбург дарвозаси олдида /совуқ уруш рамзи/ нутқ сўзлаб Украинани тўлиқ қўллаб -қувватлашини эълон қилди.

*  БМТ Бош котиби биз Украина уруши сабаб озиқ-овқат, энергетика ва молиявий  инқирозга дуч келдик бу эса ҳама учун тараққиётни секинлаштирмоқда деб таъкидлади.

*  Россиянинг Польшадаги эчиси  Варшавада Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг йиллиги муносабатида қизил ранг  билан  ҳужумига учради.

* Британия мудофаа вазири Вен Уоллес Лондон шаҳридаги Миллий армияси музейида Рейтер агентлигига берган интервьюсида,кўп эҳтимоллар билан Украина Россия армиясини мағлуб этиши мумкин. Россия армияси шундай мувафаққиятсизликка учрайдики ё февралгача бюўлгар позициясига қайтада ва ёки амалда қулайди деб қўшимча қилди.

* Россия давлат Думаси раиси Вячеслав Володин Украина урушига тўхталиб,  Россия  бу тарихни қайта ёзишда / бузиб кўрсатишга/ ватандўстлик урушидаги рус халқининг қаҳрамонлигини эътиборсиз қодиришга йўл қўймайди деб айтди.