Украинадаги сўнгги воқеалар (129)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагича:
* Бугун АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Карби рус кучлари Украинанинг Донбасс ҳудуди томон босқчима-босқич олға бораётганини айтди. Карби Пентагондаги кундалик матбуот анжуманида, биз украиналикларнинг ўз мамлакатидан Россияга мажбуран кўчирилиши аломатларини аниқ кўрдик деб қўшимча қилди.
* АҚШ ТИВ матбуот котиби, ҳам Путиннинг Украинадаги урушини қўллаб-қувватлайдиган 13 Белорус ҳарбий амалдори санкция рўйхатига киритилган деб таъкидлади.
* БМТнинг ҳисоб китобига биноан Украинадаги уруш давом этар экан, дунё бўйлаб очликдан азоб чекаётганлар сони ҳозирги 47 миллиондан 323 миллионга кўтарилди.
* Украина президенти Европа давлатлари ва бошқа давлатларни глобал озиқ-овқат инқирози оқибатлари тарқалишини олдини олиш учун ўз портларини имкон қадар тезроқ очиш бўйича самарали чоралар кўришга чақирди.
* Файнаншел таймс нашриясининг ёзишича, Европа Иттифоқи Россия хом нефтини ташишни тақиқлаш режасидан қайтди чунки аъзо давлатлар саккциялар бўйича келишувга эришмаган.
* Россия ТИВ раариўринсари Александр рошенко Москва давлати ғарбнингн думанлии ва санкциялаи кучаишига авобан Евопадаги ўз элчихоналарии ёпиш ниятида эмас деб таъкиадлади.
* АҚШ президенти афтидан Россия ҳукумати Украинадаги мавжуд вазиятдан чиқиш ниятида эмас ва АҚШ бу муаммони ҳал қилиш йўллалари қидирмоқда деб иддао қилди.
* Кеча Россиянинг БМТдаги элчиси ўринбосари Дмитрий Полянксий ҳам Скайнюс билан суҳбатда, махсус ҳарбий амалиётимиз бошида биз аниқлаган ҳужатлар Украинадан Россияга ҳужум қилишнинг аниқ режалари борлигини аниқ кўрсатиб турибти деб қайд этди.