Украинадаги сўнгги воқеалар (130)
-
Украинадаги сўнгги воқеалар (130)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагича:
* Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари ва АҚШ давлат котиби Россиянинг Украинага қарши киберҳужумлар уюштирганини иддао қилди.
* Россия Мудофаа вазирлиги Украина кучлари Киевдаги ўз назорати остидаги ҳудудларда жойлашган мактабларни ҳарбий база сифатида фойдаланаётганини таъкидлади.
* Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеф Боррелнинг Россия валюта захираларини тўхтатиш ва бу маблағларни қайта тиклашга ёрдам бериш учун Украинага бериш такифини ўғрилик деб атади.
* Кеча Белорус ҳукумати Ғарб ва НАТО ҳаракатига жавобан Украина билан чегарага қўшинларни жойлаштиришни эълон қилди.
* Расмий маълумотларда Украина урушида тинч аҳоли қурбонлари сони 3381 нафарни ташкил қилиши айтилаётган бўлса-да, кеча БМТ Украина урушида бу рақамдан минлаб нафардан ортиқ тинч аҳоли қурбон бўлганини маълум қилди.
* Кеча Александр Грошенко РИА Новости билан суҳбатда, Украинага қарши превентив ва олдиндан тактик тарзда зарба бериш мумкинлиги ҳақида гапирииб, ядро қуролдан фойдаланиш имконяти ҳақидаги қарор Россия ҳарбий доктринасида аниқ келтирилган деб айтди.
* АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон Украинага 150 миллион доларлик хавфсизлик пакетни, жумладан 25 минг артиллерия снарядлари, радар тизимлари ва бошқа дала тажҳизотлари ва эҳтиёт қисмларини юбораётганини маълум қилди.
* АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Карби ҳозиргача Украинага 5500 Жавелин ракетаси ва 1500 Стингер русумли ракета юборилганини хабар қилди.
* АҚШ Конгрессининг вакиллар палатаси Украинага 40 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини юбориш бўйича резолюция лойиҳасини қабул қилди.
* Линдси Грам ва Ричард Блументал АҚШ давлат департаментини Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига киртишга чиқаради.