Украинадаги сўнгги воқеалар (131)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагича:
* Кеча Россия ташқи разветка бошқармаси директори Сергей Наришкин, АҚШ ТИВ-давлат департаментининг ҳаракатлари фашистик Германия пайтида Жозеф Геббелс даврида фашистлар пропаганда вазирлиги томониан амалга оширилган ҳаракатларга ўхшайди деб таъкидлади.
* БМТнинг Украинадаги миссияси раиси Матилда Богнер Украинадаги можаролар чоғида россиялик маҳбусларга нисбатан Украина қўшинларнинг қўпол муносатлари ҳақида " ишончли" маълумот бор деб айтди.
* Венгрия ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқи Россия нефт эмбаргоси келтитирилган зарарни қоплаш имкониятига эга эмаслигини маълум қилди.
* Германия ТИВ ҳам Швеция ва Финлянидя НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазириларининг навбатдаги йиғилишда иштирок этиш учун таклиф қилингании маълум қилди.
* Россия ТИВ матбуот котиби Киев режимининг ҳар қандай ҳаракатида Вашингтон билан мувофиқлаштираётганини айтиб, АҚШ Украинани қурбон қилмоқда деб аниқлик киритди.
* Россия ТИВ раҳбари Серегй Лавров БМТни Украина инқирозига сиёсий ечим топиш имконияти йўқлигини баҳона қилиб Киевни тинч аҳолини эвакуация қилишга ундашга чақирди.
* Россия ҳукумати матбуот котиби Дмитрий Песков Россияда нотинчликлар юзага келиши эҳтимолини рад этиб Россияда вазият барқарор эканини айтди.
* Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Лаин /Токиода Япония бош вазири ва Европа кенгаши раиси Шарл Мишел билан учрашувдан кейин/ Россияни " дунё тартибига энг тўғридан-тўғри таҳдид" деб эълон қилди.
* БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш, Австрия канслери Карл Нехамер билан матбуот йиғилишда, Украинадаги урушни тўхтатишга чақирди.