Украинадаги сўнгги воқеалар (132)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагича:
* Бломберг ахборот агентлигининг хабар қилишича, ҳозиргача Европанинг 20 та компанияси Россия газини сотиб олиш учун Россия банкларида рубл ҳисоб рақамларини очган.
* Грузиядан ажралган Жанубий Осетия президенти Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш санасини 17 июлда белгилади.
* Кеча АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин россяилик ҳамкасби Сергей Шойгу билан телефон орқали суҳбатида, Украинада зудлик билан оташкесимни тўхтатишга чақирди.
* Кеча Швеция парламенти бу мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиши Европа шимолидаги можаролар хавфини камайтиради деб айтди. Ҳисоботда айтилишича, Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳарбий можаролар чегарасини оширади ва шунинг учун Шимолий Европада тўхтатувчи таъсир кўрсатади.
* Россия ТИВ Финляндиянинг НАТОга қўшилиш эҳтимолига билдирган муносабатида, Москванинг жавоб қайтаришга мажбур бўлишини истисно қилмади.
* Кеча Дмитрий Колба Германияда бўлиб ўтган G7 саммитида Европа Иттифоқи санкциялари Россия нефтига, яъни блокга нисбатан санкциялардан ташқари мувафақтисз қолган деб айтди.
* Ғарб Украинага қурол ёрдами давомида, Европа Иттифоқи Россияга қарши курашиш учун яна 520 миллион долларлик ёрдамни маъқуллаганини хабар қилди.
* Газпром Польша орқали ўтувчи ва Германияга туташувчи Ямал қувури орқали Евпорага газ етказиб беришни тўхтатди.
* Германия иқтисодиёт вазири Германия энди Россиядан газ импортини бойкот қила олмайди деб эълон қилди.
* Василий Небензя БМТ Хавфсизлик кенгашининг Украинадаги вазиятни ўрганишга қаратилган йиғилишда, Украинада болаларни Россиядан нафратланишга ўргатишади, ҳатто болалар соҳасида фаолият юртаётган айрим ташкилотлар экстремистик ва мазҳабпарастлик ғояларни тарғиб қилади деб айтди.