Украинадаги сўнгги воқеалар (145)
(last modified Sat, 21 May 2022 10:29:41 GMT )
май 21, 2022 15:29 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (145)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (145)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

*  CNN  телеканали ҳам АҚШлик манбаларга таяниб, Ғарб ва Россия ўртасида Украина инқирози бўйича кескинлик давом этар экан, Вашингтон Россия таҳдидига қарши туриш учун минглаб аскарларини қитъада узоқ вақт ушла туриши мумкин деб эълон қилди.

* Блумберг сайтининг хабар қилишича, Россия рубли апрель ойида Ғарбнинг иқтисодий санкциялари сабаб кескин пасайганига қарамай, бу йил дунёдаги энг яхши валютага айланган.  Рублга асосланган газ тўловлари ва  талабни оширган йирик компаниялар солиқлари  рублни кучайишига сабаб бўлмоқда.

*   Бугун Украина президенти Владимир Зеленский  Украина иттифоқчилари билан уруш пайтида  Россия кучлари етказган зарар учун Россияга товон тўлашни кафолатлаш бўйича расмий келишувни таклиф қилди.

* Британия ТИВ раҳбари Лондон давлатининг Молдовани Россия ҳужуми таҳдидидан ҳимоя қилиши баҳонасида унга замонавий қуроллар юбориш нияти борлигини маълум қилди.

*  Туркия президенти Британия Бош вазири билан телефон орқали суҳбатида, Финляндия ва Швециянинг Курдистон ишчилар партияси террорчи гуруҳини қўллаб-қувватлагани Анқаранинг бу мамлакатларни НАТОга аъзо бўлишига қарши чиқишига асосий сабаб бўлганини айтди.

* Россия Мудофаа вазирлиги рус кучлари Одесса шарҳидаги Украинанинг махсус ҳарбий кучларини тайёрлаш марказини вайрн қилгани ва 270 нафар украиналик " нацистлар" ни ўлдирганини хабар қилди.

 

Ёрлиқ