Украинадаги сўнгги воқеалар (148)
(last modified Mon, 23 May 2022 08:25:34 GMT )
май 23, 2022 13:25 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (148)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (148)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

* Кеча Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков  рус ҳаво -ҳарбий кучлари ўтган бир суткада Донбасс вилоятида Украина армиясининг йирик ўқ-дорилар омбори, бу мамлакатнинг 26 ҳарбий базаси ва яна 3 та ўқ- дори ва назорат марказларини нобуд этди деб эълон қилди.

*  Россия Мудофаа вазирлиги наттоғи  Россия ҳарбийларини Украинадаги амалиёти бошланганидан бери Украинанинг  977 ҳарбий дронлар, 174 та қирувчи самолёти ва 125 та вертолёти уриб туширилган деб маълум қилди.

* Бугун Британия Мудофаа вазирлиги ҳам тарқатган баёниясида  Россия Украинадаги ҳарбий амалиётининг дастлабки 3 ойида Россия, эҳтимол Совет Иттифоқи Афғонистондаги 9 йиллик уруши пайтида кўрган талофанини кўргандир  деб иддао қилди.

*  Россиянинг Арктика кенгашининг юқори қўмитаси бошлиғи Николай Корчинов кеча Арктика минтақаси халқаро ҳарбий амалиётлар саҳнасида айланиб бораётганини айтди.

*  Франциянинг Ле Фигаро газетасининг ёзишича, Франциянинг Европа ишлари бўйича вазири Клемент Бун кеча бу мамлакат Украинанинг урушда ғалаба қозонишини исташини айтди.

*  Украина ҳарбий кучлари мамлакатнинг Белорус билан шимолий чегарасида янги мудофаа лииняларини қуриш орқали Белорус билан чегарасидан ҳужум амалиётларни бошламоқчи.

* Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати раиси Жозеф Боррель зз сўзларида, Европа Иттиофи ўз хавфсизлиги учун масъулиятни ўз зиммасига олиши ва Европа армиясини қуриши кераклигини эсатди.

* Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Европанинг Киевга ёрдамларига ишора қилиб,  Европанинг ҳарбий захиралари тугамоқда деб айтди.

 

Ёрлиқ