Украинадаги сўнгги воқеалар (160)
(last modified Wed, 08 Jun 2022 07:05:07 GMT )
июн 08, 2022 12:05 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (160)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (160)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

* Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу кеча биз Донецкдаги Осутогорс шаҳрини тўлиқ назоратга олдик, ҳамда Донецк ва Луганск республикаларининг аксарият ҳудуди тўлиқ озод қилинди деб айтди.Унга кўра,  ҳозиргача 6489 нафар украиналик ҳарбий асирга тушган.

* Россия Мудофаа вазирлигига хабарига биноан, украиналик аскарлар  Мариупол портида 50 минг тонна буғдойни ёқиб юборган.

* Кеча Германия канслери Олаф Шулц Литва, Латвия ва Эстония расмийлари билан учрашганида Берлин давлати НАТОга аъзо давлатлар ҳудудини қилишга тайёрлигини билдирди.

*  Россия ҳарбий-денгиз кучлари НАТОга аъзо давтлатларнинг Болтиқ денгизидаги машғулотларига жавобан ҳарбий кемалар ва илғор  сув ости кемаларига қарши қуроллар билан кенг кўламли машғулотлар ўтказмоқда.

* Британия Бош вазири Борис Жонсон ва унинг вазирлари билан учрашиш учун Лондонга борган Эстония Бош вазири Кая Каллас  санкциялардан жабр кўриши керак бўлган Россия ўрнида энди санкция қўлаган давлатлар жабр кўрмоқда деб айтди.

*  Россия президенти Владимир Путин  ўткзилган йиғилишда Ғарб давлатларнинг Украина уруши баҳонасида Москвага қарши қўллаган санкцияларга қарамай, Россия иқтисодиётинининг ютуқларига тўхталиб,  Россияда жорий йилнинг 21 -апрелидан 21 майига қадар ўз тарихидаги энг паст ишсизлик даражаси кузатилди деб таъкидлади.

*  Швеция полицияси Ғарб давлатлари Украинага юборган қурол-аслаҳа Швециядаги жиноий гуруҳларга топширилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

*  Хитойнинг БМТдаги вакили Украинага қурол етказиб берилиши ёки Россияга қарши санкциялар жорий этилиши ҳақида огоҳлантириб бу урушни янада кучайтирадию холос деб  таъкидлади.

Ёрлиқ