Украинадаги сўнгги воқеалар (162)
(last modified Fri, 10 Jun 2022 07:51:57 GMT )
июн 10, 2022 12:51 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (162)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (162)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

* Василий Небензия, ​​Россиянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили шундай деди: Украинага оғир қуролларнинг юборилиши можаронинг кучайишидан далолат беради ва Москвани Украина кучларини Россия ҳудудига кира олмайдиган жойларга кўчиришга мажбур қилиши мумкин.

* Британия ҳукумати Донетск халқ суди икки британияликнинг ўлим жазосига ҳукм қилинганидан хавотир билдирди: Лондон уларни озод қилиш учун ҳаракат қилади. Россия матбуоти пайшанба куни Донетск Олий суди Мариуполда рус армиясига қарши жанг қилган икки Британия фуқароси ва бир Марокаш фуқаросини ўлимга ҳукм қилгани ҳақида хабар берди.

*  Россия ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин шундай деди:Варшава босими остида Украина президенти Владимир Зеленский суверенитетини Полшага топширди ва Поляклар ҳозирда Украина ҳукуматининг солиқ хизматларини қўллаб-қувватловчи маълумотларни қайта ишлаш марказидан фойдаланиш имконига эга.

* Украина Мудофаа вазири бу мамлакатдаги уруш бошланганидан кейин ҳар куни юз нафар украиналик аскар ҳалок бўлганини эълон қилди.

* Буюк Британия Мудофаа вазирлиги пайшанба кунги баёнотида Россия кучлари 2022-йил апрелидан бери тўхтатилган Украинанинг Изиум шаҳридан жанубга қараб ҳаракатланишни кучайтирганини даъво қилди.

* Россия Мудофаа вазирлиги Украина хавфсизлик хизматлари “учинчи” шаҳарда кимёвий моддалардан провокацион фойдаланишни амалга оширишга тайёргарлик кўраётганини ва бунда Россияни айблаётганини маълум қилди.

* Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франсиянинг Россиянинг айрим телеканалларини тақиқлашига қарши жавоб қайтариш билан таҳдид қилди.

Ёрлиқ