Россия ядро сумкаси эгасининг оғир жароҳати ҳақидаги қарама-қарши хабарлар
июн 24, 2022 12:07 Asia/Tashkent
Россия президенти Владимир Путин учун атом кодлари бўлган сумка олиб юришга масъул бўлган истеъфодаги россиялик полковник Москва яқинидаги уйида отиб кетилганидан сўнг касалхонага ётқизилди.
ИРНА хабарига кўра, ОАВ 53 ёшли Вадим Зиминнинг аҳволи оғирлиги ва у шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилгани ҳақида хабар берган.
Унинг акаси Зиминни душанба куни уйида қонга бўялган ҳолда топган.
Совет Иттифоқида КГБ номи билан танилган Россия Федерал хавфсизлик хизматининг нафақадаги ходими Россиянинг ядровий қурол кодлари бўлган сумкани олиб юришга масъул бўлган.
Россиянинг атом кодли сумкаси Чегет деб аталади.
Бу сумка ҳар доим Россия президентининг ёнида олиб юрилади.