Россия ядро сумкаси эгасининг оғир жароҳати ҳақидаги қарама-қарши хабарлар
https://parstoday.ir/uz/news/world-i73002-Россия_ядро_сумкаси_эгасининг_оғир_жароҳати_ҳақидаги_қарама_қарши_хабарлар
Россия президенти Владимир Путин учун атом кодлари бўлган сумка олиб юришга масъул бўлган истеъфодаги россиялик полковник Москва яқинидаги уйида отиб кетилганидан сўнг касалхонага ётқизилди.
(last modified 2026-02-22T07:32:52+00:00 )
июн 24, 2022 12:07 Asia/Tashkent
  • Россия ядро сумкаси эгасининг оғир жароҳати ҳақидаги қарама-қарши хабарлар
    Россия ядро сумкаси эгасининг оғир жароҳати ҳақидаги қарама-қарши хабарлар

Россия президенти Владимир Путин учун атом кодлари бўлган сумка олиб юришга масъул бўлган истеъфодаги россиялик полковник Москва яқинидаги уйида отиб кетилганидан сўнг касалхонага ётқизилди.

ИРНА хабарига кўра, ОАВ 53 ёшли Вадим Зиминнинг аҳволи оғирлиги ва у шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилгани ҳақида хабар берган.

Унинг акаси Зиминни душанба куни уйида қонга бўялган ҳолда топган.

Совет Иттифоқида КГБ номи билан танилган Россия Федерал хавфсизлик хизматининг нафақадаги ходими Россиянинг ядровий қурол кодлари бўлган сумкани олиб юришга масъул бўлган.

Россиянинг атом кодли сумкаси Чегет деб аталади.

Бу сумка ҳар доим Россия президентининг ёнида олиб юрилади.