Россия ва Озарбойжон республикаси ўртасида хавфсизлик бўйича шартнома имзоланди
Россия ва Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбарлари икки мамлакта ўртасида хавфсизлик бўйича шартномани имзолаганини хабар қилди.
Эроннинг ўзбек тилидаги сайтиннг News Armenia нашрига таяниб хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров куни кеча Боку шаҳрида Озарбойжон республикаси ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан музокарадан сўнг Боку ва Москва киберхавфсизлик бўйича хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик шартномасини имзолаганини маълум қилди.
Озарбойжон республикаси ташқи ишлар вазири ҳам икки томон 30 йиллик ҳамкорлик бўйича 250 га яқин ҳужжат ва келишув имзолаганини маълум қилди.
Лавров ва Байрамов музокараларда иқтисодий ҳамкорлик, Каспий денгизи мавзуси, Шимол-Жануб транспорт йўналишини ривожлантириш ва Россия ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги ОАВ ҳамкорликларига ҳам эътибор қаратади.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова матбуот анжуманида Москва давлати Арманистон ва Озарбойжон руспубликаси ўртасидаги муносаатларни нормаллаштиришдан манфаатдор бўлганини эслатганди.
Арманистон парламенти ҳам яқинда Озарбойжон республикаси унинг таркибига кирмаган Россия ва Марказий Осиёнинг бир қанча бошқа давлатлари билан ҳарибй сунъий йўлдош алоқа тизимдан фойдаланиш тўғрисидаги келишуви ҳақида хабар қилди.