Украинадаги сўнгги воқеалар (180)
(last modified Wed, 29 Jun 2022 06:48:37 GMT )
июн 29, 2022 11:48 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (180)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (180)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

*  Россия президенти саройи матбуот котиби, Москва давлат армиясининг Украинадаги ҳарбий амалиёти Киев давлатини таслим бўлиши билан якунланишни маълум қилди.

*  Кеча АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жек Салливан Мадриддаги НАТО саммитида, АҚШ " Европа бўйлаб" янги узоқ муддатли ҳарбий жойлаштиришини эълон қилишини маълум қилди.

* Испаниянинг Мадрид шаҳридаги НАО саммитида Швеция ва Финляндия  англашув меморадумни имзоладилар. Бу меморанудмга биноан,  Туркия ҳукумати Швеция ва Финляндия давлатларини НАТОга қўшилишига рози бўлган. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг,   биз ҳозир Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлишига йўл очадиган келишувга эришдик деб изоҳади.

*  7 лик гуруҳи  / Германия, Франция, Британия, Италия, Япония, Канада ва АҚШ/ Германияда бўли ўтган ўз саммити якунидаги баёниясида, зудлик билан Россияга оғир ва оператив иқтисодий босимлар ўтказилишини ва  Украина уруши баҳонасида нефт экспорти Кремл давлатининг даромадларини чеклаш учун кенг кўламли чора -тадбирлар кўриб чиқишларини маълум қилдилар.

* АҚШ Молия вазирлиги кеча ўзининг расмий веб-сайтида Россиянинг 100 та институти ва жисмоний шахсга нисбатан янги санкциялар жорий этганини эълон қилди.

* Кеча Болгария Бош вазири Карл Петков бу мамлакатни ўз манфаатларига зид иш олиб бораётган  70 нафар россиялик дипломатини чиқариб юборишини хабар қилди.

*  Россия ТИВ раҳбари Серегй Лавров кеча АҚШнинг Украинага қисқа ва узоқ масофали ракета тизималарини етказиб бериш режаларини зарарли эканлигига тўхталиб,  бундай ҳаракатлар тескари таъсир кўрсатади ва минтақада таранглик ва урушни кучайтиради деб баён этди.

*  Россия давлати Вашингтоннинг Москвага қарши душманона ҳаракатларига жавобан, АҚШ президентининг рафиқаси ва қизига нисбатан санкциялар қўллади.

* АҚШ Россия билан давом этаётган қарама-қаршилик доирасида Россиянинг нефт ташувчи танкерини қўлга олди.