Россия мудофаа вазири: Афғонистон террорчиларни " қайноқ нуқталардан" олиб ўтиш базасига айланди
-
Россия мудофаа вазири: Афғонистон террорчиларни \" қайноқ нуқталардан\" олиб ўтиш базасига айланди
Россия мудофаа вазири, халқаро террорчилар Афғонистонни қўшни давлатларга кириб бориш ва кенг махфий тармоғини қуриш учун база сифатида кўради.
Эроннинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Москвада бўлиб ўтган Россия ва Марказий Осиё мудофаа вазирларининг йиғилишида Афғонистондаги террорчилик ташкилтларигн фаоллиги ўрганилди.
Россия мудофаа вазири, Сергей Шойгу учрашувда, Марказий Осиёда ҳарбий таҳдидларнинг кучайиши, Афғонистонда халқаро ва минтақавий террорчилик ташкилотлари, биринчи навбатда ИШИД ва Ал-Қоиданинг фаоллашуви сабаб бўлганини маълум қилди.
Шойгу ўз сўзларида, Халқаро террорчилар етакчилари Афғонистонни қўшни давлатларга кириб бориш ва жангариларни қайноқ нуқталарда олиб ўтиш билан тўлдириладиган кенг махфий тармоғини яратиш базаси сифатида кўради.
Россия Мудофаа вазири, сўзларининг бошқа қисмида, минтақадаги халқаро террорчилик ташкилотларга қарши курашда умумий ёндашувларни шакллантитиш учун Марказий Осиё давлатлари ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги мувофиқлаштиришни кучайтириш зарур деб ҳисоблади.