Украинадаги сўнгги воқеалар (184)
-
Украинадаги сўнгги воқеалар (184)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:
* Россия Мудофаа вазирлигининг Луганскни тўлиқ назоратга олганини эълон қилганидан кейин Украина ҳарбийлари ўз кучларини минтақадаги сўнгги таянчи бўлган Лисичанск туманидан олиб чиққанини маълум қилди .
* Россия Мудофаа вазирлиги, мамлакат зенит мудофааси кеча Украина яқинидаги Россиянинг Белгород шаҳри томон отилган учта ракетасини тутиб уриб туширганини маълум қилди.
* Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, кеча Британия давлати озиқ-овқат инқирози ва Украинадан дон юборилмагани баҳонасида ҳарбий кемаларини Қора денгизга юборишни режалаштираётгани ҳақида огоҳлантирди.
* АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Карби ҳам Россия президенти Владимир Путин Украинадаги урушни музокара йўли билан тугатиш аломатларини кўрсатмади деб айтди. У шунингдек Fox News телеканалига беран интервьюсида, АҚШ бу урушда ғалаба қозониш учун Уранага ёрдам юборишда давом этаётганини қўшимча қилди.
* Туркия Адлия вазири, Финляндия ва Швециядан иккинчи марта бу икки давлатда бўлган террорчиларни Туркияга топширишини сўраймиз деб таъкидлади.
* Белорс президенти Владимир Лукашенко Россия президенти Владимир Путиндан Польшанинг АҚШга йўллаган худди шундай илтимосига жавобан Белорусда ядровий қурол ўрнатишни сўрганини маълум қилди.
* Бугун Австралия Бош вазири Энтони Албанес ўз сўзларида Украина президенти Владимир Зеленскийнинг кўпроқ ёрдам сўраши ортидан Австралия давлати Украинага 67,8 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдами пакетини тақдим этади деб атйди.