Украинадаги сўнгги воқеалар (189)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:
* Кеча Россия Мудофаа вазирлиги матбуотк котиби, Игор Конешенков Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Донецк Халқ республикаси ва Харковнинг 9 та вилоятида сўнгги 24 соат ичида 15 та Украина дронини уриб туширилганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги, матбуот котиби шунингдек Украинада ҳарбий амалиётлар бошланганидан буён Россия кучлари 1500 дан ортиқ учувчисиз учоқ, 4000 та танк, 239 та ҳарбий самолёт ва 137 та вертолётини йўқ қилган.
* Британия Мудофаа вазирлиги кеча Украинадаги уруш ҳақидаги кундалик ҳисоботларида эълон қилан твитида, келгусидаги ҳарбий амалиётларни ошириш учун Украина чегарасига Россия армиясининг зирҳли техникага эга кўплаб янги пиёда қўшинларни жойлаштирди деб ёзди.
* Қурол яроқ олиб юриш тажрибасига эга бўлмаган, 10 мингдан ортиқ янги украиналик аскарлар Британияга машғулотлар ва ҳарбий тайёргалик учун кирдилар.
* БМТ тарқатган ҳисоботида, Украина армиясининг мамлакат урушида тирик қалқонлардан фойдаланишидан хавотир билдирди.
* Германиянинг йирик энергетика компанияси - Uniper, Россия газ экспортиниг қисқариши туфайли Берлиннинг юқотиши бу йил 10 миллиард еврога етишини прогноз қилди.
* Россия фақат бу давлат буғдойи учун рублга тўламоқи бўлган дўст давлатларга буғдой беришини хабар қилди.
* Россиядан газ импортининг камайиши ва энергия манбаларини тақчиллигидан ҳаросга тушган Германия парламенти ёрдам бериш учун кўмирга ишлайдиган электр станцияларини қайта ишга туширишга рухсат берувчи фавқулодда қонун лойиҳасини қабул қилди.
* Европа Иттифоқи ташқи сиёсати расмийси апрель ойидан бери бу Иттифоқ " Бирдамлик линиялари" орқали 5,8 миллион тонна Украина донини ўтказганини эълон қилди.
* АҚШ президенти Жо Байден АҚШ Марказий разветка бошқармасининг Украина урушида Россия президенти Владимир Путинга қарши турган ролини тан олиб, бу жосуслик агентликни юқори баҳолади.