Украинадаги сўнгги воқеалар (205)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:
* Россия космик агентлиги раиси кеча мамлакат Халқаро космик станцияси 2024 йилдан кейин тарк этишини маълум қилди.
* АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Вашингтон Россиянинг Халқаро космик станциясидаги иштирокини тўхтатиш қарорини " бахтсиз воқеа" деб ҳисоблашини маълум қилди.
* Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги махсус ҳарбий амалиётларда мамлакат қуролли кучларининг фақат бир қисми қатнашаётганини таъкидлади.
* Халқаро валюта жамғармаси Ғарбнинг Москвага қарши санкцияларига қарамай, Россия иқтисодиётикутилгандан яхшироқ бўронга бардош бериши мумкинлигини эълон қилди.
* Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни 2023-йил январи охиригача яна олти ойга узайтиришга қарор қилди.
* Украинанинг Херсон вилояти ҳарбий-фуқаролик бошқармаси ўринбосари минтақани Россия Федерацияси таркибига қўшиш бўйича референдум ўтказилганини маълум қилди.
* Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова кеча Исроилнинг Украинадаги вазият бўйича Россияга қарши позицияси ноконструктив ва нохолис эканлигини ва Москванинг афсусланишига сабаб бўлганини таъкидлади.
* Франция президенти Эммануэл Макрон кеча Камерунда бўлиб ўтган глобал озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича йиғилишда Украинадаги уруш тугаганидан кейин ҳам глобал озиқ-овқат инқирози давом этиши ҳақида огоҳлантириб, Украинадаги уруш узоқ давом этади аммо озиқ-овқат бозоридаги беқарорлик узоқ давом этади.
* Россиянинг Украина билан уруши давом этаётгани бир пайтда Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат армияси Россия шарқида стратегик машғулотлар ўтказишни режалаштираётганини хабар қилди.