Пентагон Украинага радиацияга қарши ракеталар юборганини тасдиқлади
АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон юқори мартабали расмийси илк марта Украинага радиацияга қарши ракеталар юборилганини тасдиқлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча АҚШ мудофаа вазирининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамичиси Колин Каол бу ракеталар АҚШ президенти уларга розилик берган сўнги хавфсизлик пакетининг бир қисмидир деб таъкидлади.
Петангоннинг ушбу расмийси Украинага жўнатилган ракеталар сонига ишора қилмади.
Бироқ АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийси CNN телеканалига берган интервьюсида, Вашингтон давлати Raytheon компанияси томонидан ишлаб чиқарилган AGM-88 Harm тезюрар ракеталарни Украинага етказиб берганини маълум қилди. Бундан олдин Пентагоннинг муваққат матбуот котиби АҚШ Украинага яна 1 миллиард долларлик қурол-яроқ юбораётганини тасдиқлаган эди.
АҚШ халқи турли иқтисодий инқирозлар билан курашаётган бир пайтда Жо Байден маъмурияти ҳарбий техника жўнатиб уруш алангасини ёқишда давом этмоқда бошқа томондан эса Россияда бу инқирозни тугатишни талаб қилмоқда.