Лондон - инқирозлар шаҳри
(last modified Sat, 20 Aug 2022 10:19:43 GMT )
август 20, 2022 15:19 Asia/Tashkent
  • Лондон - инқирозлар шаҳри
    Лондон - инқирозлар шаҳри

ОАВ Британияда инфляциянинг ҳаддан ташқари ўсиши ва бу мамлакатда кенг кўламли иш ташлашларга ишора қилиб, Лондонни инқирозлар шаҳри деб атаган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, пайшанба кунидан кучайган ва шу шанбачага давом этан Британия темирйўлчиларининг иш ташлашлари билан темир йўл линияларининг аксарияти тўхтаб қолган ва муаммолар юзага келган. Бундан ташқари Лондон шаҳри кенг жамоат транспорти тармоғи ва аҳолининг кўплиги туфайли кўплаб муаммоларни топди ва инқирозлар шаҳри деб ном олди.

Британия метро, темир йўл ва жамоат транспорти ва денгиз ишчилари яқинда ўзларининг касаба уюшмалари орқали кучли инфляция, товарлар ва ёқилғи нархларининг ошиши натижасида улар иш ҳақини оширишни талаб қилмоқдалар.

Британия Марказий банки яқинда бу мамлакатда инфляция даражаси 13 фоизга етиши ҳақида огоҳлантирган эди ва бу  1980 йлдан бери энг юқори кўрсаткичдир.