АҚШ Афғонистонда терроризмга қарши курашни давом эттиришни яна иддао қилди
(last modified Thu, 01 Sep 2022 08:47:14 GMT )
сентябр 01, 2022 13:47 Asia/Tashkent
  • АҚШ Афғонистонда терроризмга қарши курашни давом эттиришни яна иддао қилди
    АҚШ Афғонистонда терроризмга қарши курашни давом эттиришни яна иддао қилди

АҚШ мудофаа вазири, бу мамлакат қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетилганининг йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида, Афғонистондаги аксилтеррор ҳаракатлари ҳали тугамаганлигини иддао қилди.

 Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Ҳил ахборот сайтига таяниб хабар қилишича, АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишининг бир йиллиги муносабатидаги баёнотида  АҚШнинг Афғонистондаги иши ҳали тугагани йўқ деб айтди.

Ллойд Остин  АҚШ Мудофаа вазирлиги персонали учун юборган эслатмасида,  АҚШ  2001-йил 11-сентябрдаги терактга жавобан зарурий мудофаа урушини олиб бориш учун  2001 йилда Афғонистонга борган деб изоҳлади.

АҚШ мудофаа вазири шунингдек уша вақтдан бери  Пентагон фуқароларни террорчилик таҳидларидан ҳимоя қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлари туфайли " ҳеч бир душман яна ватанимизга бундай ҳужумни амалга ошира олмаганини даъво қилди.

Остин Вашингтон давлати  терроризмга қарши курашда тинимисиз эътиборини сақлаб қолиши кераклигига тўхталиб, биз зўравон экстремизмнинг асосий сабабларини бартараф этиш йўлида ҳукуматнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга содиқмиз ва АҚШ ҳукуматининг халқимиз хавфсизлигини ҳимоя қилишдаги қатъиятига ҳеч ким шубҳа қилмаслиги керак деб қўшимча қилди.

Куни  кеча АҚШ ҳарбийларининг сўнги гуруҳини Афғонистондан олиб чиқиб кетилганига бир йил тўлди. Бу чиқиш АҚШ тарихидаги энг узоқ урушни тугатиши эди. Бу тартибсиз чиқиш Жо Байден фаолиятида қора нуқта бўлди.

Ёрлиқ