Хитой давлати: АҚШ Тайван билан ҳарбий ҳамкорликни дарҳол тўхтатиши керак
Хитой Мудофаа вазирлиги АҚШнинг янги қуролларини Тайванга экспорт қилишга қатъий қарши чиқиб уни кескин қоралади ива Вашингтон давлатидан Тайпей билан ҳарбий ҳамкорликларни дарҳол тўхтатишни сўради.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Чайна дейлига таяниб хабар қилишича, Хитой Миллий Мудофаа вазирлиги наттоғи Тан Кефи ўз баёнотида, АҚШ қуролларини Хитойнинг Тайванга ҳудудига сотилишии " Ягона Хитой" тамойилини очиқдан-очиқ бузишга эканлигини эслатиб, АҚШ Хитой ички ишларига аралашиш мақсадида Тайпега қурол сотмоқда ва Хитойниг миллий хавфсизлик манфаатлари ва суверенитетига путур етказмоқда. Шу ҳолда Тайван бўғози бўйлаб кескинликлар кучаяди деб изоҳлади.
Шанба куни АҚШ давлат департаменти Тайванга 1,1 миллиард долларлик қурол пакетини сотишни маъқуллади ва Хитой билан зиддият кучайган бир пайтда оролнинг мудофаа қобилиятини кучайтиришни иддао қилди.
Эслатиб ўтамиз бу қурол пакетининг Тайпега сотилиши АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайванга баҳсли сафарида бирой ўтиб содир бўлмоқда.
Пекин давлати Тайванни Хитойнинг ажралмас бир қисми сифатида билади ва Ғарбнинг бу оролдаги сепаратизмга асосланган ҳар қандай интервенсион ҳаракатларидан огоҳлантирди.