Анъанавий динлар ва мазҳаблар етакчиларининг 7-Бутунжаҳон конгресси якунланди
Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида 60 давлатдан 130 диний, сиёсий ва маданий делегациялар иштирокида ўтказилган 7-Бутунжаҳон анъанавий динлар ва мазҳаблар етакчилари конгресси икки кундан сўнг якуний баёнот бериш билан ўз ишини якунлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ушбу халқаро конгресснинг якуний баёнотида жаҳон католиклари етакчиси Рим папаси Франсиск ва Қозоғистон президенти Қосм-жомард Тўқаев яна бир бор диний зўравонлик, терроризм ва экстремизмни камайтиришнинг ягона йўли бу динларнинг тинч-тотув яшаши ва тинчлик ва хавфсизликни тиклашда диний етакчиларнинг ўрни кучли эканлигини таъкидладилар.
Ислом маданияти ва алоқа ташкилоти раҳбари, айни пайтда Эрон Ислом Жумҳуриятидаги Дин сиёсати кенгаши раҳбари Ҳожат-ул-ислом Иманипур Россия православ христианлар архиепископи ўринбосари, митрополит Энтони Волоколамск билан учрашиб, суҳбатлашди.
Ушбу учрашувдан сўнг Россия вице-архиепископи шундай деди:Эрон ва Россия динлар соҳасида мунтазам мулоқотлар олиб боради ва тез орада биз бу мулоқотларнинг янги босқичини Москвада ўтказамиз.
Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Даворн Абаев Ҳожатул Ислом Иманипур билан учрашувда маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва икки давлат ўртасидаги маданий келишувни амалга ошириш йўлларини муҳокама қилар экан, шундай деди: Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги чуқур муштараклик туфайли, бахтга, улар ўртасидаги маданий алоқалар юқори даражада бўлиб, икки томон ўртасидаги маданий келишувнинг амалга ошиши билан бу алоқалар янада яқинлашади.
Анъанавий динлар ва мазҳаблар етакчиларининг 7-Бутунжаҳон конгресси ўз ишини этник ва диний зўравонлик, терроризм ва экстремизм дунёни хавфсиз ҳолатга келтирган бир пайтда якунлади.