октябр 04, 2022 14:13 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея янги ракетасини синовдан ўтказди
    Шимолий Корея янги ракетасини синовдан ўтказди

Бугун ахборот манбалари Шимолий Корея Шарқий денгиз /Япония денгизи/ томон баллистик ракета учиргани ҳақида хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Жанубий Корея армияси Шимолий Корея қуролли кучларининг  Жанубий Кореяни шарқий қирғоқлари томон баллистик ракета учиргани ҳақида маълум қилди.

Япоинянинг расмий телеканали ҳам Шимолий Корея томонидан учирилган ракета мамлакат ҳаво ҳудудини кесиб ўтганини тасдиқлади.

Япония мудофаа вазирлиги Шимолий Корея ракетаси нишони Япониянинг энг шимолий минтақасида жойлашган Хоккайдо бўлганини хабар қилди.

Бу эса Шимолий Корея томонидан сўнгги ҳафта ичида учирилган 5 чи баллистик ракетадир. Шимолий Кореянинг 5 -ракетаси синови АҚШ ва Жанубий Корея сўнгги 5 йилдаги энг йирик қўшма ҳарбий машқларининг кескин вазиятида ўтказганидан сўнг амалга оширилди.

Мазкур ҳарбий машқлар АҚШ вице-президенти Камала Хариснинг Жанубий Кореяга ташрифидан сўнг бўлиб ўтди.

Ёрлиқ