БМТ: глобал исиш инсоният яшаши учун жиддий таҳдид бўлмоқда
БМТ ва Халқрао Қизил Хоч қўмтасии ҳисоботидаа глобал исиш сабаб одамлар яшаши жиддий хавф остида қолишини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниячсининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТ ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси чиқарган қшма баёнотида, глобал исишнинг кучайиши сабаб сайёранининг айрим ҳудудларида аҳоли сони камайиши ҳақида огоҳлантирди. Иссиқ тўлқин яқин ўн йилликларда одамлар учун кўплаб муаммоларни келтириш чиқариш ҳам таъкидланган бу баёнотда.
Ҳисоботга кўра, Ер сайёрасининг айрим қисмларида жумладан Африка ва Жанубий Осиёда жазирама тўлқинини кучайиши одамлар учун яшаш шароитини имконсиз қилади. Жорий статистик маълумотлар эса глобал иссишнинг оғир шароитлари Покистон ва Сомали каби давлатлар учун бошланганини кўрсатмоқда.
Келгуси ўн йилликларда иссиқлик ва намлик нуқтаи назаридан одамлар учун шароитлар чидаб бўлмас ҳолга келади ва Ер сайёрасининг айрим ҳудудларда яшаш учун яроқсиз бўлиб қолиши эҳтимоли катта. Қариш, исиш ва урбанизациянинг биргаликдаги оқибатлари келгуси ўн йилликларда ривожланаётган мамлакатларда хавф остида бўлган одамлар сонининг сезиларли даражада ошишига сабаб бўлади. БМТнинг Гуманитар масалаларини мувофиқлаштириш бошқармаис ва Халқаро Қизил Хоч федерацияси БМТнинг иқлим саммити олдидан ҳисоботини эълон қилган.
Бу саммит (COP27) ноябрь ойида Мисрда ўтказилиши кутилмоқда.