Хитой давлати Австралияда АҚШ бомдардимончи самолётларининг жойлаштирилишига муносабат билдирди
Хитой давлати АҚШ бомбардимончи учоқларининг Австралияда жойлаштирилишини совуқ урушнинг давом этиши ва тинчликка зарар етказувчи ҳаракат сифатида баҳолади.
АҚШ давлати Австарлия шимолида ядровий қурол олиб юборишга қодир 6 та B-52 бомбаримончи самолётларини жойлаштиришга қарор қилди ва Дарвин шаҳри жанубидаги Тиндалдаги Австралия Қироллик ҳаво кучлари базасида узоқ кучлари базасида узоқ масофали бомбардимончи самолётларини жойлаштириш учун махсус иншоот тайёрламоқда деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Хитой ТИВ матбуот котиби Chjao Lijian кеча ушбу бомбаримончи самолётларини Австралияга жойлаштирилишига жавобан, мамлакатлар ўртасидаги мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ҳеч қандай уччинчи томонни нишонга олмаслиги кераклигини айтди.
Чжао Лижжан ўз сўзларида АҚШнинг ҳатти -ҳаракати минтақавий тарангликни кучайтирди, минтақавий тинчлик ва барқарорликка жиддий путур етказди ва минтақада қуролланиш пойгасини келтириб чиқариши мумкин.
Хитой дипломати АҚШдан совуқ уруш ўрнига минтақавий тинчлик ва барқарорликка ёрдам беришни ва мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ишончни оширишни сўради.
АҚШнинг Австралиядаги элчиси Каролин Кеннеди АҚШ бомбардимончи самолётларининг ушбу мамлакат шимолига жойлаштиришни оқлашни даъво қилиб, Ҳинд-Тинч океани минтақаси тобора кучайиб бораётган кескинликка дуч келмоқда ва АҚШ ўз шериклари ва иттифоқчилари билан бу минтақада хавфсизликни ўрнатиш учун ҳаракат қилмоқда деб таъкидлади.