Афғонистонга нақд пул ёрдами 1,5 миллиард доллардан ошди
Афғонистонга нақд пул юборишнинг давом этиши билан бу мамлакатга юборилган гуманитар ёрдамнинг умумий миқдори 1,5 милиард доллардан ошди.
Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистон Марказий банки Халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонга кўрсатаётган инсонпарвалик ёрдами давом этар экан, Кобулга яна 40 миллион долларлик нақд пул тўплами етиб келди бу ёрдамларнинг умумий ҳажми қарйиб 1,5 миллиард долларга етди. Бу Афғонистонга жорий ҳафтада киритилган 40 миллион долларлик иккинчи нақд пул пакетдир.
Ҳозиргача Афғонистонга 40 миллион долларлик 14 та, 32 миллион долларлик 30 дан ортиқ ўрам етиб келган. Марказий банк статистик маълумотларга биноан, Толибон Афғонистонда назорат ўрнатгач халқаро ҳамжамият томонидан берилган нақд пул ёрдамининг умумий миқдори бир миллирад 513 миллион доллардан ошган.
Толибон ҳаракатини Афғонистнда ҳокимият теппасига келгач, Афғонистоннинг хорижий активлари тўсиб қўйилди ва мамлакатнинг халқаро банкларга кириши тўсиқ қўйди бу эса афғон иқтисодиётининг таназзулга учрашига сабаб бўлди. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлари АҚШнинг Афғнистондаги иқтисодий инқирозга қўшма ҳиссасини ҳисобга олиб, афғон халқининг асосий эҳтиёжларини қондириш учун гуманитар ёрдам тўсиқсиз етказиши учун ушбу мамлакатнинг ҳибга олинган мулкларини озод қилишини талаб қилмода.