Путин ҳукуматга армия ва қурол ишлаб чиқарувчиларни мувофиқлаштириш бўйича маслаҳат берди
(last modified Fri, 11 Nov 2022 08:07:25 GMT )
ноябр 11, 2022 13:07 Asia/Tashkent
  • Путин ҳукуматга армия ва қуроль ишлаб чиқарувчиларни мувофиқлаштириш бўйича маслаҳат берди
    Путин ҳукуматга армия ва қуроль ишлаб чиқарувчиларни мувофиқлаштириш бўйича маслаҳат берди

Россия президенти ҳукуматга Украинадаги урушда қатнашган бўлинмалар ва қуроль ишлаб чиқарувчилар ўртасида тезкор маълумот алмашиш механизмларини ўрнатишни маслаҳат берди.

Украинадаги уруш ўзининг кенг кўламли сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳатто маданий оқибатлари билан тўққизинчи ойидадир ва Ғарб давлатлари ҳамон Украинага қуроль-яроғ жўнатмоқда.

“Россия Аллиум” телеканали хабарига кўра, Владимир Путин ҳукумат ва Мудофаа вазирлигига Украинадаги махсус операцияларда иштирок этаётган бўлинмалар ва мамлакатдаги қуроль-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқарувчилар ўртасида тезкор маълумот алмашиш механизмини йўлга қўйишни маслаҳат берган.

Кремль томонидан эълон қилинган Путиннинг тавсиялари рўйхатида Россия президенти хоҳлаган механизмни шакллантиришдан мақсад мамлакат қуролли кучларининг махсус операцияларга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ҳарбий маҳсулотлар сифатини яхшилашдир.

Путин, шунингдек, ҳукумат ва Мудофаа вазирлигига армияни махсус операцияларда унинг эҳтиёжларига қараб жиҳозлаш кераклигини маслаҳат берди.

Шундан сўнг, Россия президенти ўтган ҳафта ҳукумат қошидаги мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари билан қуролли кучлар эҳтиёжларини қондириш бўйича йиғилишда иштирок этган тавсиялар рўйхатини тайёрлади.

Европа ва Ғарб давлатлари, хусусан, АҚШ Россия Федерациясига нисбатан санкциялар босимини кучайтириб, Киевга ҳар хил енгил ва оғир қуролларни етказиб бериш орқали нафақат Украинадаги урушни тугатиш йўлида қадам ташламади, балки улар бу мамлакатда можаролар оловини қўзғатдилар.

Россия Украинага Ғарб қуролларини юбориш бу мамлакатдаги можарони узайтиришини ва олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келишини бир неча бор таъкидлаган.