Дональд Трамп 2024-йилги АҚШ президентлик сайловларида ўз номзодини расман эълон қилди
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп бу мамлакатнинг 2024-йилги президентлик сайловларида ўз номзодини қўйишини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп кеча 15 - ноябр сешанбага ўтар кечаси Маралогодаги қароргоҳида бўлиб ўтгар йиғилишида бу мамлакатнинг 2024-йилги президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди Трамп ўз сўзлари демократлар назорати остидаги АҚШ бизнинг тақдиримиз эмас ва у давом этмаслиги керак. Биз АҚШнинг порлашини истаймиз дея изоҳлади.
Бундан олдин, Дональд Трампни даврида вице-президенти бўлан Майк Пенс унинг 2024-йилги президентлик сайловларига номзод бўлиши эҳтимолига жавобан Трампдан кўра яхшироқ вариантлар мавжудлигини айтган эди.
Ўтган 2021-йил 6-январидаги Тергов қўмитасининг республикаси аъзоси Лиз Чейни ҳам кеча " Глобал аёллар саммити" даги нутқи чоғида Дональд Трампни 6-январидаги тартибсизикликларг алоқадрлиги унинг президенликка мутлақо мос эмаслигини кўрсатади деб айтди.
Трамп лавозимига лойиқ эмаслигига шубҳа йўқ в ишончим комилки у бошқа ҳеч қачон АҚШ президенти бўлмайди деб айтди Чейни.