Россия: Украина армияси рус асирларини шафқатсизларча ўлдирмоқда
Россия Мудофа вазирлиги россиялик ҳарбий асирларининг украиналик аскарлар томонидан шафқатсизларча ўлдирилгани ҳақида маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги украиналик аскарлар томонидан рус ҳарбий асирларининг ўлдирилишини қоралаб, буни уруш жинояти деб атади.
Россия Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида, Москва давлати Халқаро ташкилотларда Украина томонининг россиялик маҳбусларга нисбатан содир этган шафқатсиз ва ғайриинсоний жиноятни қоралашни ва бу борада кенг қамровли тергов ўтказишни талаб қилишини хабар қилди.
Бундан олдин ҳам Россия Мудофаа вазирлиги жума куни Украина томонидан 10 дан ортиқ рус ҳарбий асирлар қатл этилганини маълум қилиб Киевни уруш жиноятда айблади. Москва шунингдек Ғарб давлатлари ҳатто бунга эътибор бермаган деб қўшимча қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги бу хабарни эълон қилиш учун ижтимоий тармоқларда рус ҳарбийлари асирларини қатл этилиши акс этган видеоларга таянган.
Россия Мудофа вазирлигига кўра, россиялик асирларнинг шафқатсизларча ўлдирилиши биринчи марта ҳам эмас ва фақат уруш жинояти бўлмай балки Украина қуролли кучларида кенг-қамровли тарқалган амалиётдир ва Киев режими томонидан фаол қўллаб-қувватланади ва Ғарб тарафдорлари томонидан очиқасига эътиорга олинмайди.