Афғонистон ва Покистон чегарачилари ўртасида яна тўқнашув юз берди
-
Афғонистон ва Покистон чегарачилари ўртасида яна тўқнашув юз берди
Афғонистон ва Покистон чегара қўшинлари яна тўқнашдилар.
Эрон телерадиокопаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Толибон ҳукуматига алоқадор Афғонистон армияси расмийси Муҳаммад Ёржавод Покистон армияси чегарачилари ва Толибон кучлари ўртасидаги бу тўқнашув Афғонистон шарқидаги Пактиёнинг " Данд патан" шаҳрининг чегараа ҳудудларидан бирида содир бўлган..
Можаро сабаблари ва эҳтимолий қурбонлар ҳозирча маълум қилинмаган.
Афғонистон Толибон расмийлари ундан олдин чегара бузилиши ва айрим тушунмовчиликлар Покистон чегарачилари билан чегарадаги можароларга сабаб бўлганини айтан эди.
Ўтган йилнинг 15 августида Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан сўнг Афғонистон ва Покистон ўртасида чегарадаги можаролар кучайиб, икки даватлардан бири икинчи томонни можарони бошлаганликда айбламоқда.
Британия мустамликачилик даврида чизилган фаразий " Дюранд" чизиғи икки мамлакат чегарасидаги келишмовчилик ва можаронинг асосий сабаби ҳисобланади.