Путин Россия нефтига нарх чегарасини белгилаш ҳақида огоҳлантирди
(last modified Fri, 25 Nov 2022 09:44:17 GMT )
ноябр 25, 2022 14:44 Asia/Tashkent
  • Путин Россия нефтига нарх чегарасини белгилаш ҳақида огоҳлантирди
    Путин Россия нефтига нарх чегарасини белгилаш ҳақида огоҳлантирди

Россия президенти Владимир Путин Ироқ Бош вазири Ал-Суданий билан телефон орқали суҳбатда Ғарб томонидан бу мамлакатда нефт нархининг юқори чегараси жорий этилишидан огоҳлантирди.

Пайшанба куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Леен шундай деди: Ушбу комиссия аъзолари 9-санкция пакети устида тезкорлик билан ишламоқда ва яқин орада Г7 гуруҳи ва бошқа асосий ҳамкорлар билан биргаликда Россия нефтининг глобал нархлари чегарасини тасдиқлайди.

Ҳозирча Европа Иттифоқи Россия нефтига нарх чегарасини белгилаш бўйича келишувга эриша олмади.

ИРНА хабарига кўра, Кремлнинг пайшанбага ўтар кечаси эълон қилинган баёнотига кўра, бу телефон мулоқотида томонлар Ғарбнинг Россия нефти нархини чеклаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳам муҳокама қилган.

Путин таъкидлади:Бундай ҳаракатлар бозор тамойилларига зиддир ва катта эҳтимол билан глобал энергия бозори учун жиддий оқибатларга олиб келади.

Ушбу телефон суҳбатида томонлар ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар ва икки давлатнинг жаҳон нефт бозори барқарорлигини кафолатловчи ОПЕК+ доирасидаги ҳамкорлигини юқори баҳоладилар.

Феврал ойи охирида Россия-Украина уруши бошланганидан бери Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Россияга қарши санкциялар ва босимларни сезиларли даражада оширди; Бу, албатта, Москванинг жавобига сабаб бўлди.

Ёрлиқ