Жо Байден АҚШнинг 2023 йилги ҳарбий бюджетини имзолади
(last modified Sat, 24 Dec 2022 11:03:55 GMT )
декабр 24, 2022 16:03 Asia/Tashkent
  • Жо Байден АҚШнинг 2023 йилги ҳарбий бюджетини имзолади
    Жо Байден АҚШнинг 2023 йилги ҳарбий бюджетини имзолади

АҚШ президенти маҳаллий вақт билан кеча бу мамлакатнинг 858 миллиард долларлик ҳарбий бюджетини имзолади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, ушбу бюджетни имзолаш Жо Байденнинг республикачилар томонидан қўллаб-қувватланган бу ҳарбий бюджетдаги  АҚШ қўшинлари учун коронавирусга қарши эмлаш талабини бекор қиладигагн мақолага қаршилигига қарамай амалга оширилди.

АҚШ ҳукумати расмийлари ҳам Байден ва Мудофаа вазири Ллойд Остин талабни бекор қилиш АҚШ қўшинлари ёки ҳарбийлари манфаатига тўғри келмайдиганини айтганн деб маълум қилди.

Шу билан бирга АҚШ президенти бюджетдан ўтиш учун республикалрларни эмлаш талабини олиб ташлаш талабларини қабул қилишга қарор қилди.

Инфлаяция ва мамлакатнинг Хитой ва Россия билан ҳарбий рақобат кучайганини ҳисобга олиб АҚШ қонунчилар бу давлатнинг мудофаа ва ҳарбий соҳасига кўпроқ  маблағ ажратган.

АҚШнинг ҳарибий бюджетининг оширишни Вашингтоннинг дунёда уруш қўзғатувчи сиёсати давом этаётганининг яна бир белгиси сифатида кўриш мумкин.

Шу нуқтаи назардан Россия ва Хитойга қарши кураш мақсадида  Шарқий Европада Украинага ва Шарқий Осиёда Тайванга янги ҳарибй ёрдамни тасдиқлаши бу иккита муҳим минтақада кескинликларв а можароларни авж олишига олиб келган.

Ёрлиқ