Россия, Туркия ва Сурия мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Thu, 29 Dec 2022 06:34:20 GMT )
декабр 29, 2022 11:34 Asia/Tashkent
  • Россия, Туркия ва Сурия мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Россия, Туркия ва Сурия мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

Россия Мудофаа вазирлиги бу мамлакат мудофаа вазири ва разветка ташкилоти раисининг Туркия ва Сурия мудофаа вазирлари билан Москва шаҳрида учрашиб маслаҳатлашганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги кечанги баёнотида  Россия, Туркия ва Сурия давлатларининг мудофаа вазирлари ва хавфсизлик ташкилотлари раисларининг учрашувида  Сурия бўҳрони,  суриялик қочқинлар муаммоси,  ҳамда террорчилари ташткилотларига қарши кураш олиб бориш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Бундан ташқари бу 3 мамлакат  Сурия ва минтақа барқарорлигини таъминлаш ва уни сақлаб қолиш учун 3 томонлама учрашувларни давом эттиришга келиши олдилар.

Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек 11 йилдан сўнг Сурия ва Туркия мудофаа вазирлари Москвада биринчи  марта учрашмоқда деб эълон қилди.

Учрашув эса Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуғон  суриялик ва россиялик ҳамкасблари Башор Асад ва Владимир Путин билан 3 томонлама учрашув ўтказишга чаақирган пайтда бўлиб ўтди.

Туркиянинг Суриядаги можаро ва фуқаролар уруши йилларидаги сиёсати, Дамашқдаги марказий ҳукуматга мухолиф бўлган қуролли милиция гуруҳларини қўллаб-қувватлашга асосланган эди.

Сўнгги ойларда Туркия ва Сурия ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш эҳтимоли ҳақидаги тахминлар билан бирга, ҳар икки томон бу масала бўйича шартларни илгари сурди.

Ёрлиқ