Непалда бортида 72 йўловчи бўлган самолёт ҳалокатга учради
Nepal Airlines авиакомпаниясининг 72 йўловчиси бўлган йўловчи самолёти Покара халқаро аэропортининг учиш-чиқиш йўлагида қулаб тушди.
Франция ахборот агентлигиннг хабар қилишича, Непал ҳаво йўллари расмийлари Покара шаҳрида қулаган самолёт қолдиқлари остидан 40 кишининг жасадини олиб чиққанини маълум қилди.
Самолёт кеча Покара халқаро аэропортининг учиш -чиқиш йўлагида қулаган Yeti Nepal Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлган.
Kathmandu Post эса Nepal Airlines компанияси матбуот хизматига таянибхабар қилишича, самолётда 68 йўловчи ва 4 экипажи аъзоси бўлган.
Непал авиакомпанияси матбуот котиби Jagannat Nirula ҳам Непалнинг ички рейсидаги 72 йўловчисидан камида 40 киши ушбу мамлакат ғарбида жойлашган Покарада ҳалок бўлган. Қутқарув ишлари ҳозирги ва об-ҳаво шароитада ҳам қулайдир деб изоҳлади. У ўз сўзларида бу ҳодисани 2018-йил март ойидан буён ушбу мамлакатда содир бўлган энг ўкп ҳалокатли авиаҳалокат деб ҳисоблади.
Yeti Airlines матбко хизмати Sudarshan Barta Ola ҳам 2 двигателли “ATR 72” самолётида 72 йўловчи жумладан 2 нафар бола ва 4 нафар парвоз экипажи ҳамда 10 нафар хорижлик йўловчи, айниқса 5 нафар ҳиндистонлик, 4 нафар ирландиялик, 2 нафар Жанубий Корея фуқароси, 1 нафар австралиялик, 1 нафар француз ва 1 нафар аргентиналик бўлган.
Бироқ ҳалокат сабаблари ҳозирча аниқланмаган.