Ўтган 2022 йилда АҚШ қурол экспорти ўсди
(last modified Sun, 29 Jan 2023 11:41:37 GMT )
Январ 29, 2023 16:41 Asia/Tashkent
  • Ўтган 2022 йилда АҚШ қурол экспорти ўсди
    Ўтган 2022 йилда АҚШ қурол экспорти ўсди

АҚШ Давлат департаменти Украинада уруш бошланганидан бери ўтган 2022- молия йилида АҚШнинг хорижий давлатларга қурол сотиши сезиларли даражада ошганини кўрсатувчи ҳужжатларни эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  АҚШ Давлат департаменти маълумотларга асосан, ўтган  2022-молия йилида, 2022-йил 30-сентябрда якунланган 12 ойлик даврда АҚШнинг хорижий давлатларга ҳарбий техникаси сотилган умумий қиймати 51 миллиард  900 миллион долларни ташкил этган. Ўтган йили 34 миллирад 800 миллион долларни ташкил этган бўлса, аввалоқ  49,1 фоизга ошган.

АҚШ қуроллари ва ҳарбий техникаси экспорти ҳам  2021-молия йилидаги 103 миллиард 400 миллион доллардан 48,6 фоизга ошиб 153 миллиард  700 миллион долларга ошди.

АҚШ ТИВ эълонига кўра, 2022-молиявий йил якуни бўйича мудофаа тижорий назорати департаментида тижорат фаолиятини амалга ошириш учун 14 минг 445 та субъект рўйхатга олинди, бу ўтган молия йилига нисбатан нисбий ўсанлигини кўрсатади.