АҚШ давлати Тайванга F-16 қирувчи самолётларини сотишни маъқуллади
АҚШ ҳукумати Тайванга F-16 қирувчи самолётлар ва тегишли жиҳозларни сотишни маъқуллади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, бугун АҚШ Мудофаа вазирлиги 619 миллион доларлик келишув асосида Вашингтон ҳукумати томонидан Тайванга F-16 қуроллари ва тегишли жиҳозларни сотишни маъқуллаганини эълон қилди.
Федерал қонунларига биноан АҚШ Тайванни ўзини ҳимоя қилиши учун қурлл билан таъминлаши шарт аммо Хитой бостириб кирса бу оролни ҳимоя қилиши шарт эмас. АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг собиқ спикери Ненси Пелосининг ўтган август ойида Тайпега ташрифидан кейин Хитой ва АҚШ ўртасида Тайван бўйича кескинлик кучайди.
Пекин давлати Тайван оролини Хиой ҳудудининг бир қисми деб билади ва АҚШнинг ҳаракатларини ва Тайванга қурол жўнатишини унинг суверенитетини бузиш ва Ягона Хитой сиёсатига зид сифатида баҳолайди.
Яқинда АҚШ ҳукумати бу мамлакат ҳарбий бюджети учун юзлаб миллиард долларлик қонун лойиҳасини имзолади унинг катт қисми Хитойга қарши туриш ва Тайванга ҳарбий ёрдам кўрсатиши учун ажратилган.