март 09, 2023 11:58 Asia/Tashkent
  • Хитой президенти: Хитой урушда ғалаба қозониш учун мудофаа қобилиятини яхшилаши зарур
    Хитой президенти: Хитой урушда ғалаба қозониш учун мудофаа қобилиятини яхшилаши зарур

Хитой президенти Си Цзинпин парламентдаги нутқида бўлажак урушларда ғалаба қозониш учун ўз мамлакатининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга чақирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Хитой президенти Си Цзинпин ўз мамлакати парламентининг йиллик йиғилишида Хитой армиясини кучайтириш ва урушларда ғалаба қозониш учун технология, таъминот занжири ва миллий захиралар каби мудофаа ресурсларидан фойдаланишни яхшилаши зарур деб маълум қилди.

Хитой президенти сўзларининг бошқа қисимда  интеграциялашган стратегик имконияқтларни мустаҳкамаш ва такомиллаштириш ҳукмрон Коммунистик партия томонидан қўйилган янги талабдир деб қўшимча қилди.

Си Цзинпин ўз мамлакатинг миллий лабораторияларидаги мудофаа технологиялари соҳасидаги тадқиқотларни хорижий давлатларга қарам бўлмагани учун кўпайтиришни сўраб,  саноат таъминоти занжирлари, янада мослашувчан бўлиши керак ва у кўпроқ инфратузмани яратишни ва мудофаа мақсадларида миллий захираларни яратишни талаб қилади чунки стратегик хавфлар мавжуд деб изоҳлади.

Таҳдидчиларга кўра Хитой ва АҚШ ўртасидаги Тайван айниқса Жанубий Хитой денгизи ҳамда Япония ва Хитой ўртасидаги Шарқий Хтиой  денгиздаги баҳсли ороллар масаласи икки томон ўртасида зиддиятга олиб келиши мумкин бўлган мавзулар сирасига киради.

Ёрлиқ