Путин Ғарбнинг Россияга қарши сиёсати муваффақиятсизликка учраганига урғу берди
(last modified 2023-03-15T09:17:46+00:00 )
март 15, 2023 14:17 Asia/Tashkent
  • Путин Ғарбнинг Россияга қарши сиёсати муваффақиятсизликка учраганига урғу берди
    Путин Ғарбнинг Россияга қарши сиёсати муваффақиятсизликка учраганига урғу берди

Россия президентининг таъкидлашича, Ғарбнинг Россияни беқарорлаштиришга уриниши барбод бўлган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтинингг хабар қилишича, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Бурятия мухтор Республикасининг маркази Улан-Уде вилоятидаги вертолёт ишлаб чиқариш марказига ташрифи чоғида деди:Ғарб иқтисодий инқирозни юзага келтириш орқали Россияни беқарорлаштиришга сармоя киритган эди, аммо бу мақсадга эриша олмади.

Владимир Путин яна шундай деди:Ғарб Россиянинг миллий ишлаб чиқариши 20 фоизга қисқаришини башорат қилган ва кутган эди, аммо бу амалга ошмади. Россия Президенти таъкидлади:Баъзилар Ғарб компаниялари Россияни тарк этгач, ҳамма нарса барбод бўлади, деб ўйларди, лекин Россия компаниялари Ғарб компанияларини ўрнини эгаллади.

Ёрлиқ