апрел 11, 2023 12:38 Asia/Tashkent
  • АҚШ Мудофаа вазирлиги: АҚШнинг махфий ҳужжатларни ошкор этилишидан хавотирдамиз
    АҚШ Мудофаа вазирлиги: АҚШнинг махфий ҳужжатларни ошкор этилишидан хавотирдамиз

АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон Вашингтон давлатини махфий ҳуждатларини ошкор этилишидан хавотир билдирди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича кеча жамоатчилик билан алоқалар бўйича АҚШ мудофаа вазири ёрдамчиси Крис Мегер бу давлатнинг кўпчилиги Украинанинг уруши билан боғлиқ бўлган махфий ҳужжатларининг ошкор этилиши АҚШ хавфсизлигига ўта жиддий таҳдид солмоқда деб айтди.

Оқ уй давлати Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Карби кеча АҚШнинг махфий ҳужжатларини ошкор этилиши ҳақида гапириб бу мамлакат президенти Жо Байден ўтган ҳафта сўнгида биринчи марта ҳужжатларнинг  ошкор этилиши ҳақида махфий маълумот берди деб эълон қилди.

Яқинда АҚШ ва НАТОнинг  Украинада уруш баҳонасида бу мамлакат армиясини жиҳозлаш, режасининг махфий ҳужжатлари ва тафсилотлари ҳамда президент маъмуриятининг бошқа махфий ҳужжатлари эълон қилинди. Бу масала кўплаб резонансларга эга бўлиб турли соҳаларда кўплаб воқеаларги ҳам очиб берди.

Ёрлиқ