апрел 15, 2023 11:32 Asia/Tashkent
  • Жанубий Корея, АҚШ ва Япония давлатлари Шимолий Кореяга қарши туриш ҳақида баёнот чиқардилар
    Жанубий Корея, АҚШ ва Япония давлатлари Шимолий Кореяга қарши туриш ҳақида баёнот чиқардилар

Жанубий Корея, АҚШ ва Япония мамлакатлари хавфсизлик етакчи расиийлари қўшма баёнотида Шимолий Кореянинг ракета таҳдидларига йўл қўймаслик ва уларга жавоб бериш учун машғулотларни мунтазамлаштиришни муҳокама қилганлаини иддао қилишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Сеул, Вашингтон ва Токио давлатлари хавфсилик етакчи расмийлари  кеча Вашингтонда бўлиб ўтган 3 томонлама мудофаа музокаралар ортидан чиқарган баёнотида, 3 томон Шимолий Кореянинг ядровий ва ракета таҳдидларини олдини олиш ва уларга жавоб бериш мақсадида ракетага қарши мудофаа ва сув ости кемаларга қарши машғулотларни мунтазам ўтказишни муҳокама қилди деб келтиришди.

Баёнот давомида келтилишича,  бу мамлакат расмийлари  шунингдек  янада самарали ёндашув билан минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш сифатида аталадиган мақсадли 3 томонлама машқлар жумладан қароқчиликка қарши машқларни қайта тиклаш йўллари юзасидан фикр алмашдилар.

Бундан ташқари  айрим хабарлар, Шимолий Кореянинг қитъалараро баллистик ракета синовидан кейин Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ядровий каллакни олиб юришга қодир  B-52H стратегик бомбардимочи самолёти иштирокида ҳам машғултлар ўтказишидан далолат бермоқда.

Баёнотнинг эълон этилиши эса Шимолий Кореянинг АҚШ ва унинг иттифоқчилари Корея ярим ороли минтақасида провакацион ва кескинликни келтириб чиқарадиган ҳаракталари тўхтатмагунича, қўшма машғулотлари давом этгунига қадар, Пхенян ҳам ракета синовларини ва  янад оширишни  ҳамда ҳарбий ва олдини олиш қобилиятини давом эттиришини бир неча бор маълум қилган пайтга тўғри келмоқда.

Бугун  Шимолий Кореянинг Марказий ахборот агенлиги бу мамлакат раҳбари Ким Чен Ин янги “Xvasonfu-18” қаттиқ ёнилғи баллистик ракетасининг биринчи синовини ўтказганини маълум қилди.

Ёрлиқ