Озарбойжон республикаси ва Арманистон чегарасида таранглик давом этмоқда
-
Озарбойжон республикаси ва Арманистон чегарасида таранглик давом этмоқда
Арманистон Мудофаа визирлиги якшанбега ўтар кечаси, ўз аскарларидан бири чегара яқинида Озарбойжон Республикаси снайперларидан бирининг ўқидан ҳалок бўлганини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Боку давлати Арманистон Мудофаа вазирилининг бу даъвосини рад этиб, ўз аскарларини чегара ҳудудининг бошқа бир қисмида Арманистон кучлари томонидан ўққа тутилганини даъво қилди.
Кеча Озарбойжоннинг Мудофаа вазирлиги ҳам Қорабоғ минтақасида мина портлаши оқибатида 3 нафар ҳарбийси жароҳатланганини тасдиқлади.
Озарбойжон Республикаси Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотида, , Ереванни жавобгар сифатида айтиб, Шуша вилоятидан йўл олган озиқ-овқат ортилган камаз Қорабоғ, вилоятида Арманистон аскарлари томонидан ўрнатилган минага тегди ва натижада бу мамлакатнинг 3 ҳарбийси жароҳатланди деб таъкидлади.
Ереван давлати эса бу ҳужумларни қоралаб уни 3 томонлама яъни Арманистон, Россия ва Озарбойжон Республикасидаги ўртасидаги келишувни бузиш деб баҳолади.
Кеча Озарбойжон Республикаси ҳам Арманистон ва Қорабоғ ўртасидаги ягона алоқа йўли бўлган Лочин йўлининг кириш қисмида биринчи назорат пунктини ўрнатганини эълон қилди, аммо Ереван буни ўта қабул қилиб бўлмас деб атади.