Арманистон Боку ҳукумати устидан Гаага судига шикоят қилди
(last modified Thu, 27 Apr 2023 06:56:48 GMT )
апрел 27, 2023 11:56 Asia/Tashkent
  • Арманистон Боку ҳукумати устидан Гаага судига шикоят қилди
    Арманистон Боку ҳукумати устидан Гаага судига шикоят қилди

Арманистон давлати арманлар яшайдиган Лочин муҳим крридорида назорат пункти очгани сабаб, Озарйбойжон Республикаси устидан Халқаро жиноят судига шикоят қилди.

Кеча Арманистоннинг Халқаро ҳуқуқ масалалари ваколатхонаси идорасининг матбуот котиби, Ҳасмик Сармолян  ўз сўзларида,  Боку ҳукумати томонидан икки мамлакат чегарасидаги  Ҳакари дарёси яқинида  баҳсли Лочин коридорида назораи пункти очилганидан кейин Ереван давлати  Халқаро жиноят судига юбориш учун шикоят лойиҳасини тузди деб маълум қилди.

Ҳасмик Самолян шунингдек,  Боку ҳукуматини бу ҳатти-ҳаракатини  2023 йил 22 февралидаги Халқаро жиноят маҳкамаси ҳукмини паймол этиш деб баҳолади.

Халқаро ҳамжамият жумладан Европа Иттифоқи ҳам  Қорабоғ ҳудудини Арманистоннинг расмий сарзаминилари билоан боғлайдиган Лочин коридорида назорат пункти очишдаги Боку ҳаракатига аксиламал кўрсатиб уни танқид қилган.

Эслатиб ўтамиз якшанба куни Озарбойжон республикаси  кучлари  Лочин –Хонканди транзит бўйича ўта муҳим магистралид ги Арманистон билан чегараларида назора пунктини қурди.

Арманистон ТИВ ҳам  Боку давлатининг бу  ҳаракатига билдирган муносабатида  Лочин коридорида назорат пункти очилишини қоралаб, уни 2022 чи йилдаги келишувни бузиш деб таъкидлади.

Шунингдек,  бу борада Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин кеча  телефон суҳбатларида  Лочин коридори ва Қорбаоғдаги  инсоний вазият юзасидан фикр алмашдилар.