Россия нефт узатиш линияларига қарши қўпорувчилик ҳаракати уюштирилди
(last modified Thu, 11 May 2023 05:02:46 GMT )
май 11, 2023 10:02 Asia/Tashkent
  • Россия нефт узатиш линияларига қарши қўпорувчилик ҳаракати уюштирилди
    Россия нефт узатиш линияларига қарши қўпорувчилик ҳаракати уюштирилди

Россия мамлакатнинг нефт узатиш линияларига қарши саботаж ва террорчилик ҳаракатини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия энергетика компанияси бугун, чоршанба куни Брянск-Транс юклаш ҳудудида “Дружба” нефт қувурига қарши террорчилик ҳаракати содир этилганини маьлум қилган. Террорчилик ҳаракати Россия энергетика компанияси 2023-йил март ойида нефт насос стансиясида портловчи моддалар топгач содир бўлган.

Россиянинг давлатга тегишли "Транснефт" нефт-сервис компаниясининг расмий вакили Игор Демин ушбу террорчилик ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаганини, ҳозирда вазият назорат остида эканлигини ва бу соҳада тергов давом этаётганини маълум қилди.

"Дружба" қувур линияси дунёдаги энг йирик хом нефт узатиш қувури бўлиб, узунлиги 4 минг километрдан ошади ва Россия нефтини бутун Шарқий Эвропага тарқатади. Ушбу қувурнинг хом нефтни ташиш қуввати кунига бир миллион 200 минг баррелни ташкил қилади.

Яна бир хабарда, АҚШ ҳарбийлари Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинага етказилган Ҳимарс ракеталарини тобора кўпроқ уриб тушираётганини маьлум қилди. АҚШ ҳарбий мулозимларига кўра, Россия ҳарбийлари ушбу тизим самарадорлигини қандай қилиб сезиларли даражада камайтиргани номаълумлигича қолмоқда.

Ушбу ҳисоботга кўра, жаҳон уруши бўлса, Ҳимарс тизимлари янада заиф бўлади. Чунки Россия ракета учиришни мувофиқлаштирувчи барча Америка суньий йўлдошларини уриб тушириш имкониятига эга.

Ёрлиқ